Бахтиёр Исломов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Бахтиёр Исломов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, Президентининг тегишли фармони билан Бахтиёр Исломов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Қайд этилишича, у бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланганди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов 65 ёшида вафот этгани хабар қилинган.