NASA марсоходи олган янги суратлар эълон қилинди — фото
NASA Марсдаги тоғ жинслари юзасини ўрганиш давомида «Perseverance» марсоходи томонидан олинган янги суратларни эълон қилди. Бу ҳақда «News18» хабар берди.

Маълум қилинишича, суратда марсоход cайёрадаги тоғ жинслари юзасини силлиқлаётгани акс этган. Мазкур жараёнда марсоход аввал аниқланмаган тасвирни қайд этган.

Таъкидланишича, навбатдаги расмда айлана шаклдаги из ва унинг атрофида сочилган оқ чанг тасвирланган. Учинчи расмда марсоход бу изни диққат билан текширгани акс этган. Тўртинчисида эса тош юзаси остидаги тасвир суратга олинган.
Қайд этилишича, олимлар суратларни ўрганиб, уни таҳлил қилган. Кўпгина интернет фойдаланувчилари ички юза тузилишини кўрсатадиган тўртинчи фотосуратда тасвирнинг юқори қисмида ғалати оқ учбурчак кўрсатилганини таъкидлаган. Бироқ тадқиқотчилар бу тасодифий ҳодисалиги ва суратдан уйдирма нарсаларни қидирмасликка чақирган.




Аввалроқ NASA марсоходи Марсдаги товушларни ёзиб олгани ва марсоходнинг сайёрадаги миссияси муваффақиятсизликка учрагани маълум қилинганди.