Олимлар эмланишдан кейин ножўя таъсир юзага келишига нима сабаб бўлишини очиқлади
Бу инсондаги ҳиссиётлардан бири билан боғлиқ
Коронавирусга қарши эмлашдан кейинги ножўя таъсир беморларнинг қўрқувига боғлиқ экани аниқланди. Бу ҳақда даниялик олимларнинг тадқиқот натижасига асосланиб, «Psychotherapy and Psychosomatics» журнали хабар берди.

Қайд этилишича, олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот одамларнинг эмланишдан олдинги ва ундан кейинги хулосаларига асосланган.
Мамлакатда жойлашган Орхус университети профессори Лене Васенинг сўзларига кўра, ножўя таъсир сони ёш, жинс ва вакцина турига боғлиқ экани узоқ вақтдан бери маълум бўлган, аммо тадқиқот шуни кўрсатдики, одамларнинг қўрқуви ҳам ножўя таъсир пайдо бўлишига олиб келади.
«Агар сиз одамларга эмланганларнинг 95 фоизида ножўя таъсир йўқлигини айтсангиз, улардаги кайфият ва ҳолат ижобий томонга ўзгаради», — дея хулоса қилган мутахассис ножўя таъсирларни камайтириш учун вакцина ва дориларнинг хусусияти ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга чақирган ҳолда.
Аввалроқ олимлар коронавирус юқтирмайдиган одамлар тоифасини аниқлаганди. Шунингдек, коронавирусга қарши эмланишнинг қўшимча афзалликлари маълум қилинган.