Ўзбекистонда 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади

Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь, душанба куни ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашга оид йиғилиш бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. Президент йиғилишда маҳаллаларни ривожлантиришга ташқи инвестиция ва молиявий ресурсларни ҳам йўналтириш масаласига тўхталиб ўтди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилда халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига 109 та лойиҳа доирасида 2,2 миллиард доллар маблағ ўзлаштирилиб, 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади. Халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш тизими жорий этилади.

Шу билан бирга, 2022 йилда давлат инвестиция дастури доирасида 18,5 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.

«Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи ‘маҳаллабай’ тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни, дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади. Шу билан бирга, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 22 миллиард долларлик 9 мингта лойиҳа амалга оширилиши ва 305 мингта янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Мисол учун, ҳудудлардаги махсус иқтисодий зоналарнинг ташқи муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш учун кейинги йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади», — деган давлат раҳбари.

Аввалроқ Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини белгиловчи сумма жорий этилиши хабар қилинганди

Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Янгиликлар13:11 | 28.1.23
Даниялик сиёсатчи бу сафар Копенгагендаги масжид олдида Қуръонни ёқиб юборди — видео
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди