Ўзбекистоннинг 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди

Молия вазирлиги 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қонун лойиҳаси Бюджет кодексининг 83-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда:

  • 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози;
  • 2022 йил учун консолидациялашган давлат бюджети даромадлари ва харажатлари прогнози ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари;
  • биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун республика бюджетидан 2022 йилда ажратилаётган маблағларнинг чекланган миқдорлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари;
  • Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратилаётган тартибга солувчи трансфертлар;
  • давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2022 йилги тушумлари ва харажатлари прогнозлари ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари;
  • Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажмлари белгиланган.

Таъкидланишича, «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 17 та модда ва 10 та иловадан иборат. Лойиҳа 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.

Хусусан, 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 7 фоизга, хизматлар соҳасида 6,5 фоизга, қишлоқ хўжалигида 3,3 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

Инфляция даражасининг пасайиш тенденцияси давом этиб, 2022 йилда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган.

Ўзбекистоннинг ўрта муддатга мўлжалланган бюджет сиёсати мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ равишда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, устувор йўналишлари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:

  • бюджет сиёсатинининг ижтимоий йўналтирилганини, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимояни ривожлантиришни таъминлаш;
  • камбағалликни қисқартириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ривожлантириш, иш ўринларини яратиш;
  • бюджетни шакллантиришда «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини босқичма-босқич тўлақонли жорий этиш;
  • давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида илғор хорижий тажрибадан ҳамда халқаро молия институтлари экспертларининг тавсияларидан келиб чиққан ҳолда солиқ-бюджет сиёсатининг узоқ муддатли чекловлари — «Фискал қоидалар»ни ишлаб чиқиб, бюджет қонунчилигига киритиш;
  • бюджет очиқлигини янада ошириш, бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик назоратини кучайтиришни таъминлаш мақсадида аҳолининг бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнидаги фаол иштирокини янада кенгайтириш;
  • бюджет харажатларини барқарор ривожлантириш мақсадларига боғлаш ва шу орқали барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришишни жадаллаштириш.

Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари 200 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 215,4 триллион сўм миқдорида, давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса 58,7 триллион сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Бунда жамғармаларга республика бюджетидан 26,5 триллион сўм трансфертлар ажратиш белгиланган.

Хусусан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари 29,1 триллион сўм, харажатлари 43,9 триллион сўмни ташкил этган ҳолда давлат бюджетидан 14 триллион сўм миқдорида трансферт ажратилиши режалаштирилмоқда.

Давлат молиясини бошқаришнинг ҳалқаро стандартларига мувофиқ бюджет қамровини ошириш ҳамда тўлиқлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига режалаштирилаётган харажатлар консолидациялашган бюджет таркибига киритилди.   2022 йилда ушбу харажатлар 10,7 триллион сўм миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 2022 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг (давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар билан бирга) юқори чегараси 25,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз миқдорида белгиланмоқда. Бунда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари 16,2 триллион сўм ёки прогноз қилинаётган ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,9 фоиз миқдорида тақчиллик билан режалаштирилган. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг тақчиллиги давлат ички ва ташқи қарзларини жалб қилиш ҳамда бюджетларнинг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тақчиллиги жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасининг 11-моддасига мувофиқ келгуси йилларда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳуслотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик бўйича бюджет қоидаси киритилмоқда.

Республика бюджети харажатлари қонун лойиҳасининг 5-иловасида 58 та биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари (вазирлик ва идоралар) кесимида тасдиқланмоқда. Бунда давлат дастурларининг режалаштирилган давлат харажатлари билан уйғунлигини таъминлаш, уларни ижроси бўйича жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш мақсадида қонун лойиҳасида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари бюджетида давлат дастурлари учун ажратилаётган маблағлар алоҳида кўрсатилмоқда.

Мисол учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий харажатлари қаторида маблағлар алоҳида кўрсатилган. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажатлари қонун лойиҳасининг 6-иловасига мувофиқ маълумот учун қабул қилинмоқда.

Бюджет кодексининг 27-моддасига мувофиқ, маҳаллий бюджетларнинг харажатлари худудий бюджет маблағларини тақсимловчилари кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мустақил равишда шакллантирилади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.

Молия йили якуний санаси ҳолатига Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори 2021 йил ялпи ички маҳсулотига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Бунда 2022 йил учун Ўзбекистон (Ўзбекистон ҳукумати) номидан ва мамлакатнинг кафолати остида ташқи қарзни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 миллиард АҚШ доллари, шундан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2,5 миллиард доллар, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2 миллирд доллар миқдорида белгилаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2022 йил учун Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажмини 6 триллион сўм миқдорида белгилаш, бунда молия йили давомида чиқариладиган ҳамда 2021 йилда сўндириладиган Ўзбекистон давлат қимматли қоғозларини чекланган соф ҳажмга киритмаслик таклиф этилмоқда.

Қонуннинг 12-моддасида солиқлар ва солиқсиз тушумларнинг бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланиш қоидалари кўрсатиб ўтилган ва 2021 йилдаги тартибга қўшимча тарзда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш мақсадида мобил алоқа хизматлари ҳамда алкоголь маҳсулотлари (шу жумладан, пиво) учун акциз солиғи бўйича тушумларга қўшимча тарзда тамаки маҳсулоти учун акциз солиғи бўйича тушумлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолиси сонининг республика аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиш таклиф этилмоқда.

2022 йилда қуйидаги бюджет харажатлари маҳаллий бюджетлардан молиялаштиришга ўтказиш таклиф этилмоқда:

  • умумтаълим муассасаларини, мактабгача таълим ташкилотларини, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид тадбирлар доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларига доир харажатларни;
  • кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш харажатлари ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатларини;
  •  аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож қатламларига кўрсатиладиган бепул адвокатлик хизматлари харажатлари.

Шунингдек, қонун лойиҳасида барча туман (шаҳар)ларда тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш белгиланган.

Аввалроқ Ҳисоб палатаси томонидан «2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси экспертизаси ва 2022 йил учун бюджетнома таҳлили эълон қилинганди. Шунингдек, Президент 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари бўйича йиғилиш ўтказгани хабар қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео