Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда
Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашга оид йиғилиш бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Таъкидланишича, йиғилиш 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланади.
Аввалроқ Президент экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани маълум қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган.