СССР тарихида содир бўлган энг йирик талончилик ҳақида маълумот берилди
СССР тарихида содир бўлган энг йирик талончилик ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда адлия генерал-лейтенанти ва РСФСР (Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси) бош прокурорига ўта муҳим жиноий ишлар бўйича бўйсунувчи собиқ терговчи Исса Костоев «Lenta»га хабар берди.

Маълум қилинишича, СССР тарихидаги энг йирик талончилик жинояти инкассация ходимларига қарши қилинган. Ўшанда нафақадаги ва ишлаётган бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўда тузиб, инкассация ходимларига ҳужум қилиб, 31 миллион рублни олиб қочган. Жиноят иши эса хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 15 соатдан кейин очилган.
Костоевнинг сўзларига кўра, тасодифий гувоҳ — «Союзсудоимпорт» муҳандиси Игорь Кондратенко Рябиновая кўчасида полиция кийимида бўлган шубҳали шахсларни кўриб қолган. Ўша пайтда итини кўчада айлантириб юрган Игорнинг ёнидан фуқаролик кийимидаги номаълум шахс ва «полициячи» ўтиб кетган. Улардан бири тўсатдан тўппончани муҳандис томон йўналтирган ва тепкини босиб, ерга ётишга мажбур қилган.
«Бу одам катта жасорат кўрсатган. Кейинроқ буталар орқасига яшириниб, жиноятчиларнинг орқасидан кузатиб борган ва қандай машинага ўтирганини кўрган. Сўнг полиция машинасини тўхтатиб, уларга қуролланган одамлар бўлган машинанинг белгиларини айтиб берган. Тез орада босқинчилар қўлга олинган», — дейди Костоев.
Таъкидланишича, 1986 йилнинг 14 ноябрида ҳуқуқ-тартибот ходимларидан иборат тўда Москвадаги «Молодёжний» универсал дўконидан пул олиб кетаётган инкассация ходимларини талон-торож қилган. Инкассация ходими, ҳайдовчини ўлдириб, яна бир кишини яралаган.
Қайд этилишича, қўлга олиниш пайтида яраланган жиноятчилардан бири унинг шериклари томонидан ўлдирилган, гуруҳ раҳбари ўз жонига қасд қилган, қолганлари ушланиб, судланган.
Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати Иккинчи жаҳон урушига оид махфий ҳужжатлардан бирини очиқлаганди. Шунингдек, СССР парчаланишининг 2 асосий сабаби маълум қилинган.