«Толибон» ҳаракати Кобулда ҳарбий парад ўтказди — видео

«Толибон» ҳаракати 14 ноябрь куни Кобулда ҳарбий парад ўтказиб, қўлга олинган ҳарбий техникани намойиш қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, парадда АҚШ бўлинмалари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин «Толибон» қўлига ўтган ҳарбий техника намойиш қилинган. Россияда ишлаб чиқарилган «Ми-8/17» вертолётлари Кобул осмонида парвоз қилган. Ҳарбий техника ва қуролларнинг асосий қисми Афғонистоннинг собиқ армиясига тегишли экани қайд этилган.

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, АҚШда ишлаб чиқарилган бир неча ўнлаб «М1117» зирҳли транспортёрлари Кобулнинг асосий кўчаси бўйлаб ҳаракатланган. Парад иштирокчилари Американинг «М4» милтиқлари билан қуролланган. «Толибон» расмийлари аввалги ҳукуматдаги ҳарбий техникалар аста-секин янги армия таркибига киритилишини айтган. Шу билан бирга, парад ҳаракат томонидан тайёрланган 250 нафар ҳарбийнинг битирувига бағишлангани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» ҳаракати Қандаҳорда ҳарбий парад ўтказганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда