Хоразм вилояти ИИБ аҳолига мурожаат қилди
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Урганч шаҳрида махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилиши муносабати билан аҳолига мурожаат қилди.

Унга кўра, 17–18 ноябрь кунлари Урганч шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида мураккаб шароитларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашга оид махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилади.
Шу муносабат билан аҳолидан ортиқча таҳликага берилмасдан, машғулотлар пайтида фаол иштирок этишлари сўралган.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида тактик-ўқув машғулотлари ўтказилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда ҳарбийларнинг ўқув машғулоти бўлиб ўтгани маълум қилинган.