Бухоро шаҳрида вагон ёниб кетди — видео
Бухоро шаҳрида 15 ноябрь куни вагон ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 11:37 да Амир Темур кўчасидаги йўл ёқасида турган вагонда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчилик хизматига хабар келиб тушган. Хабар юзасидан 2 та тезкор ёнғин-қутқарув автоэкипажи жалб қилинган. Ёнғин оқибитида вагоннинг 30 квадрат/метр ички ёғоч қопламаси ва кўрпа-тўшаклари ёнган.
Таъкидланишича, қутқарувчиларнинг тезкорлиги билан ёнғин 12:05 атрофида батамом ўчирилган. Бирламчи маълумотга кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин сабабли фуқароларнинг куйиш ҳамда тан жароҳати олиш ҳолати аниқланмади.
Аввалроқ Наманган шаҳрида «Spark» автомобили ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводида автобус ёниб кетганди.