Бухорода сув қувури ётқизаётган икки нафар ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Бухоро вилояти Когон шаҳрида 16 ноябрь, сешанба куни икки нафар ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати / иллюстратив

Маълум бўлишича, воқеа шаҳарнинг Дўстлик маҳалласи Дўстлик кўчасида содир бўлган. Унда «61-Автокорхона» масъулияти чекланган жамияти томонидан оқова сув қувурларини ётқизиш мақсадида ер 5–6 метр чуқурлик ва 3 метр оралиқда кавланган. 1000 миллиметрли сув қувурлари ётқизилаётган вақтда чуқурнинг чап томони ўпирилиб, икки нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган.

Қайд этилишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида икки нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратура раҳбарияти ва тезкор-тергов гуруҳи етиб келган. Шунингдек, мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари бошланган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 3 киши қум босиб қолиб, ҳалок бўлгани юзасидан қўшимча маълумот берилганди. Шунингдек, Андижонда хандақ қазиётган эркак қум остида қолиб кетгани айтилган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023