Дунёда ўткир юқумли вирус тарқалишни бошлагани маълум қилинди

Дунё бўйлаб 2021 йилда парранда гриппи тарқалишни бошлагани маълум қилинди. Бу ҳақда Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлигини сақлаш ташкилоти маълумотларига таяниб, «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Dcreport»

Маълум қилинишича, паррандаларнинг оммавий нобуд бўлиши ҳолатлари Европа ва Осиёда кучайган, Хитойда эса мутацияга учраган вирусдан одамлар ўлган. Норвегия, Жанубий Корея ва Япониядаги паррандачилик фермаларида юз минглаб паррандаларда касаллик аниқланган. 15 ноябрь куни Жанубий Кореядаги фабрикалардан бирида шу хасталик қайд этилган 770 000 парранда йўқ қилинган.

Қайд этилишича, парранда гриппи тарқалишининг юқори хавфи бошқа мамлакатларга ҳам таҳдид солмоқда. Хусусан, Франция, Бельгия ва Нидерландияда ҳукумат аллақачон фермерларни огоҳлантирган.

Таъкидланишича, Хитойда 2021 йилда парранда гриппининг «H5N6» штаммидан 21 киши вафот этгани хабар қилинган. Ушбу грипп бошқа кўплаб турлари сингари, одамларга ҳам юқиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, парранда гриппи — бу овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши, нафас олиш ва ўлим даражаси 56 фоизга яқин бўлган қушларнинг ўткир юқумли вирусли касаллиги ҳисобланади.

Аввалроқ парранда гриппи вирусининг одамдан одамга юқиши мумкинлиги хабар берилган. Шунингдек, россиялик вирусологлар одамлар орасида тарқалган ушбу грипп эпидемиясининг хавфлилик даражасини маълум қилганди.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023