Тошкент вилоятида ишқий муносабатда бўлган пайтида ушланган депутат аёлнинг ўзи воқеага муносабат билдирди.

Foto: Facebook / Aslzoda Jo’rabekovna

Айтилишича, аёл ҳолат бўйича Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси берган расмий муносабат юзасидан саволлари борлигини маълум қилган. Шунингдек, у ўз муносабатида ўзини қизиқтирган қуйидаги саволларга жавоб сўраган:

1. Хўп, 2 октябрь куни бўлган ҳолат бўлса, нима учун шу пайтгача чиқаришмади бу тайёрланган видеони, нимани кутдингиз, сайлов ўтишиними?

2. Нима учун ёнимдаги қолганларни видеога олмагансиз? 

3. Нима учун аризачи бирон марта чақирилмади, кимлиги энди маълум бўлдими? 

4. Нима учун дала ҳовли эгаси чақирилмади ўша куни ҳам, кейин ҳам?

5. Нима учун ўша куни ҳам, кейин ҳам ҳудудий профилактика инспектори чақирилмади? 

6. Нима учун ҳаммани кетказиб юбориб, бармоғимни синдиришди ва менга нисбатан зўравонлик қилишди? 

7. Нима учун «жим юраман» деган мазмундаги тушунтириш хати, кафолат хати ёздирмоқчи бўлишди? 

8. Нима учун ўша ерда тўғридан-тўғри эфир қилишимга, умуман олганда, телефондан фойдаланишимга рухсат беришмади? 

9. Нима учун Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлими бошлиғининг бу уюштирилган жиноятдан мутлақо хабари йўқ эди? 

10. Нима учун мени экспертиза қилишмади ўша куни ва қайта-қайта Тошкент вилояти ИИБга олиб боришларини сўраганимда олиб боришмади? 

11. Нима учун мен адвокатимни, юристимни, журналист ва блогер дўстларимни чақирганимда қочиб кетишди? 

12. Нима учун фақат мени олиб қолиб, ёнимга ҳеч кимни киритмай, зўравонлик қилишди, уч соатлаб мени хонага қамаб, ўзларининг йўриғига юргизмоқчи бўлишди? 

13. Бу видео қаердан чиқди, нима учун чиқди, нега монтаж қилинди? 

14. Тошкент вилоятидаги ёки ундан юқори турувчи раҳбарларда менга нисбатан қандай аламзадалик бор эди?

15. Шахсан ўзимда ҳам бир қанча мутасаддиларнинг видео, аудиолари бор ва нима учун мен аёл бўлиб, уларникини чиқармайман-да, улар «эркак» бўлиб, давлат органида ишлаб, шундай монтаж қилинган видеоларни чиқариб, виждонсизлик қилишади?

Мени ёмонотлиқ қилиб бўлдингиз, навбат кимники?

Шу каби юзлаб саволларга жавоб беринг, ўзингизни оқлагунча?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби депутат аёл ишқий муносабатда бўлган пайтида ушлангани бўйича муносабат билдирганди. Шунингдек, Халқ демократик партияси воқеа бўйича муносабат билдиргани хабар қилинган.