Ўзбекистонда бензин нархи нега қиммат?

Марказий Осиёдаги энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда. Ëқилғи нархи охирги 6 ойда 50 фоизга қимматлади. Бунга нима сабаб бўляпти?

Фото: «Bugun.uz»

Нефть ва унинг маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши, глобал иқлим ўзгариши каби омиллар Ўзбекистон нефть бозорига ҳам бироз таъсир қилгандир, лекин бензин нархининг аномал «сакраб» ўсиши ортида бошқа масалалар турибди. Масалан, бензин сотувчилари яна «кулранг схема»га қайтишни ўйлаётгандир.

Илгари нефть ишлаб чиқарувчи компания Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводига хомашёни етказиб берган. Бензин маҳсулоти тайёр бўлгач, заводдан қайси нефтебаза, қанча миқдорда ва қайси сифатдаги бензинни сотиб олишини миллий нефть компанияси ўзи белгилаб, тақсимотни амалга оширган. Коррупциоген схема туфайли бензин тақчиллиги ва чайқовчилик авж олганди.

2019 йили 15 августдан бошлаб, Аи-91 автомобиль бензини биржа савдосига чиқарилди. Республика истеъмол бозорида бор-йўғи 12 фоиз улушга эга сифатли бензиннинг биржага чиқарилиши талаб ва таклиф мувозанати, айниқса, бошқалар манфаатига қарши юрмади. Орадан 9 ой ўтиб, 2020 йил 1 май куни Аи-80 октанли бензин ҳам биржа савдоларига қўйилди ва унинг харидорлари таркиби қуйидагича ўзгарди:

  • АËҚШ ва улгуржи савдо корхоналари (24 фоиз);
  • нефтебазалар (62 фоиз);
  • ўз истеъмоли учун сотиб олган корхоналар (14 фоиз).

2020 йил 1 майдан 2021 йилнинг 1 ноябригача ўтган биржа савдоларида маҳсулотнинг сотилиш нархи бошланғич нархга нисбатан ўсиш Аи-80 автомобиль бензинида 15 фоизни, Аи-91 да эса 1 фоизни ташкил этган.

Бугунги кунда биржа савдоларига қўйилаётган бензин умумий ҳажмининг энг катта қисми (тахминан 75 фоизи) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ) ҳиссасига тўғри келади. Завод бензинни биржа савдосига қўяди ва харидор ҳудудларда жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги нефебазалардан товарни юклаб олиши мумкин. Бензин учун асосий тўловдан ташқари маҳсулотни охирги истеъмолчисига етказиб берилгунга қадар сақлаш ва логистика харажатлари учун алоҳида тўлов мавжуд. Масалан, Тошкентдаги битта нефтебазанинг 1 тонна бензинни юклаш ва сақлаш билан боғлиқ харажати 226 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу асосий тўловга 2,5 фоиз қиймат қўшилди дегани.

Афтидан, нефтебазаларни «арзимас» тўлов эвазига ишлаш қониқтирмаяпти, қолаверса, «Ўзбекнефтгаз» ҳам собиқ гегемонликни соғинди. Ўйлаб топилган янги схема билан биржа савдолари аҳамияти сунъий равишда пасайтирилди, нарх яна кўтарилмоқда. Хуллас, 2019 йили БНҚИЗ биржага чиқарган Аи-80 маркали бензиннинг 10 фоизини йирик лотларда, қолганини майда лотларда таклиф этганди. 2020 йилда ушбу ҳолат кескин ўзгарди: йирик лотлар — 94 фоиз; майда — 6 фоиз. Жорий йилда завод майдо лотларда Аи-80 бензинини умуман таклиф этмади.

Натижада нефтебазалар бозордаги энг сифатсиз бензинни биржа орқали сотиб олишда етакчи бўлиб, жорий йил октябрда уларнинг улуши 83 фоизга етди. Эски схема самарали ишламоқда.

«Ўзбекнефтгаз» бозорни интервенция қилиши, кўпроқ Аи-80 маркали бензин етказиб беришга ҳаракат қилаётганини иддао қилса-да, рақамлар бунинг тескарини ифодалайди. Масалан, 2020 йил ва 2021 йилда ўзбек бозорига бир хил ҳажмдаги бензин етказиб берилган.

Бензин нархи барқарор нуқтага тушиши учун нима қилиш керак? Аввало, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи камида 50 фоиз ишлаб чиқарган бензин маҳсулотини биржа савдоларига майда лотларда чиқариши лозим. Бир савдо сессиясида бир томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини белгилаш орқали тор доирадаги шахслар томонидан барча товарни сотиб олиш ҳолатига чек қўйилади. Ушбу ҳолат бензин нархига таъсир қилаётган ягона сабаб эмас, кейинги мақолаларда барча таъсир каналларига батафсил тўхталамиз.

Алишер Рўзиохунов тайёрлади

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади