Россия ва Марказий Осиё давлати ўртасида ҳарбий соҳадаги келишув маъқулланди

Россия бош вазири Михаил Мишустин Тожикистон билан ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш келишувини тасдиқлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, ҳозирда келишув ратификация қилиш учун Думага тақдим этиш мақсадида президент Владимир Путинга берилган.

Қайд этилишича, шартнома Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо томонидан 2021 йил 27 апрель куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Лойиҳа томонлар жамоавий хавфсизлик бўйича алоҳида ҳудудни ажратиб олишини, бирлашган минтақавий ҳаво мудофааси қўшинининг биргаликдаги ҳаракатини эса Россия Қуролли кучларининг аэрокосмик кучлари бош қўмондони мувофиқлаштиришини кўзда тутади.

Маълумот ўрнида, МДҲнинг ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 1995 йилда Ҳамдўстликнинг 10 та давлати иштирокида тузилган бўлиб, ҳозир унда етти давлат — Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирок этмоқда.

Аввалроқ Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига янги қуроллар жойлаштирганди. Шунингдек, Россиялик ҳарбийлар Тожикистондаги ҳарбий базада жанговар машғулот ўтказган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023