Россияда ўзбекистонлик эркак қурилиш компанияси раҳбарига қурол билан ҳужум қилди

Россияда қурилиш компанияларидан бирининг раҳбарига қурол билан ҳужум қилган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, Москва шаҳар ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Grozny-inform»

Маълум қилинишича, ҳодиса 2021 йил 7 сентябрь куни пойтахтнинг Пресненский туманида содир бўлган. Шу куни Тошкент вақти билан 20:00 атрофида 2 нафар номаълум шахс қурилиш компанияларидан бирининг 39 ёшли бош директори юзига газ баллончаси орқали суюқлик сепиб, тўппончага ўхшаш нарса билан қўрқитган. Шундан сўнг унинг сумкасидан 400 минг рублни олиб кетмоқчи бўлган. Аммо бу ишни уддалай олмай, номаълум томонга яширинган.

Таъкидланишича, ҳужум пайтида жиноятчилар тадбиркорнинг бош қисмига бир нечта зарба берган. Ҳужум иштирокчиси деб тахмин қилинганлардан бири 6 ноябрь куни кечқурун «Ленинградский» вокзалида қўлга олинган бўлиб, у 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик эркакка нисбатан Россия Жиноят кодексининг 162-моддаси 3-қисми билан (Тунаш) жиноят иши қўзғатилган. Сўроқ пайтида судланувчи айбини тан олган.

Аввалроқ Россияда давлатлараро қидирувдаги 55 ёшли ўзбекистонлик аёл ушлангани ва Россияда ўсмирни уриб, унинг кўз шох пардасига зарар етказган ўзбекистонлик йигит қўлга олингани маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023