«Толибон» ҳаракати бир масалада ваъда бергани маълум бўлди

«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги буддистлар меросини ҳимоя қилишга ваъда берди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» маълум қилди.

Фото: «Sky News»

Таъкидланишича, бу бўйича Маданият ва ахборот вазирлиги қошидаги археология бўлими бошлиғи Забиҳуллоҳ Садат маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги тарихий обидалар, шу жумладан, Будда ҳайкаллари ҳимоя ва реконструкция қилинади. Шунингдек, уларни ҳаракатнинг махсус бўлинмаси қўриқлайди.

Қайд этилишича, «Толибон» ҳаракати ёдгорликларни реконструкция қилиш бўйича хорижий таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати Афғонистонда аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилишга ва уларга ўқиш ҳамда ишлаш имкониятини яратишга ваъда берганди. Ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг сўзларига кўра, мамлакатда инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва болалар ҳуқуқи ислом динига мувофиқ ҳимоя қилинади.

«Биз бунга ваъда берамиз, лекин бошқа давлатлар ва ташкилотлар бизга босим ўтказмаслиги керак, чунки биз ҳали ҳам қоидалар ишлаб чиқяпмиз, тизимни қайта қурмоқдамиз. Шундай экан, давлатимизни тан олмайдиганлар бизга босим ўтказиб, нима қилиш кераклигини ҳал қилмасин. Лекин биз жаҳон ҳамжамиятини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва тўғри йўналишда ҳаракат қилишимизга ишонтирамиз. Келгусида уларнинг хавфсизлигига жавоб берамиз ва инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлаймиз», — деган ҳаракат вакили.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги аёллар таълим олиш ҳуқуқига эга, шунингдек, муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда ишлаши мумкин.

«Толибон» ҳаракати Афғонистон халқ қўшиқчисини ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ҳаракат Ғазни вилояти радиосида аёлларнинг ишлашини тақиқлагани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023