Тошкент туманларидан бирида электр энергияси таъминотида узилишлар юз берди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида 16 ноябрь куни электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда «Ҳудидий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, соат 17:32 да тумандаги 110/35/10 киловатт кучланишли «Ҳосилот» подстанциясида носозлик юзага келган. Оқибатда туманнинг Авиасозлар, Тузель, 58-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, Янгиобод, Дубовая, Ғалабанинг 40 йиллиги, 58А шаҳарча, Олмос ва Гўзал маҳаллаларининг электр энергияси таъминотида узилишлар кузатила бошлаган.

Қайд этилишича, ҳозирда аварияга қарши махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари бошланган. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланиши ва электр энергияси таъминоти тикланиши айтилган. «Ҳудидий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

«Safarblog» Telegram каналининг маълум қилишича, Яшнобод туманинг деярли барча қисмида электр энергияси ўчиб қолган. Шунингдек, тумандаги шифохоналарда ҳам свет йўқлиги айтилган.

Аввалроқ Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда «свет» ўчиши беш йил аввалги тарихда қолгани ҳақида гапирганди. «Умуман олганда, ‘свет’ ўчиши, зулматда ўтириб, телевизор кўролмаслик беш йил олдинги тарих эди. Ҳозир буларнинг барчаси бартараф қилинди», — деган эди Сенат раиси.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео