Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «Getty Images»

Австралиядаги кучли ёғингарчилик сабаб Лахлан дарёси ирмоғларидан сув сизиб чиқиб, аҳоли яшаш пунктларигача етиб борди.

Фото: «AP»

Германияда давлат хизматчилари иш берувчилардан ойлик маошни оширишни талаб қилиб, огоҳлантирувчи иш ташлаш уюштирди.

Фото: «DPA»

Яна Германия, лекин бу сафар кайфият улашувчи сурат билан. Мамлакатда пуансет гули мавсуми бошланди.

Фото: «EPA»

АҚШ президенти Жо Байден инфратузилма учун 1,2 триллион доллар ажратишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Қонунни имзолаш жараёнида биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис (суратда у президент билан) ва бошқа конгрессменлар иштирок этди.

Фото: «VCG»

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Жингфо тоғи этагида «булутли шаршара» табиат ҳодисаси.

Фото: «Getty Images»

Англиянинг Ливерпуль шаҳридаги аёллар шифохонаси яқинида автомобиль портлашини уюштиришда гумон қилинган уч эркак ҳибсга олинди.

Фото: «TASS»

Непалда ёқилғи нархи ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Фото: «Picture Alliance»

Германиянинг Гамбург шаҳрида ғозларни қишлашга ўтказиш бошланди.

Фото: «TASS»

Севастополда Россия Қора денгиз флотининг ҳарбий мусобақалар чемпионати бўлиб ўтди.