Бензин нега қимматлаган ва қачон арзонлайди?

Ўзбекистонда энг талабгир ва сифатсиз бензин (АИ-80) йил бошидан бери 72 фоизга қимматлади. Бундан ташқари, юқори октанли бензин турларига қўйилган баҳо ҳам кескин ошиб бормоқда. 16 ноябрь куни АОКА биносида ўтказилган матбуот анжуманида бунинг сабаблари ва муаммо-ечимлари тушунтирилди, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Фарруҳ Қорабоевнинг айтишича, АИ-80 маркали бензин нархининг кескин кўтарилишига ёнилғига бўлган ички талаб туртки бўлган.

«Нарх ошиши, аввало, ички талаб кўпайиши ва ноқулай жаҳон конъюнктураси билан боғлиқ. Масалан, мамлакатимизда охирги икки йилда автомобиль бензинига бўлган талаб йиллик 1,1 миллион тоннадан 1,3 миллион тоннага ошди. Албатта, бу нарх ошишига ўз таъсирини кўрсатяпти», — дея таъкидлаган Қорабоев.

Қўмита раисининг ўринбосарига кўра, 2021 йилда бензин ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё нархининг ўсиши туфайли йил бошига нисбатан айни кунларда бензин импорт қилиш ҳам қисқарган.

«Иккинчи яққол омил шуки, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг монопол мавқеи сақланиб қолмоқда. Бензин савдосида ўрта ва майда харидорларнинг имконияти чекланган. Темир йўл вагонлари нормаси, яъни йирик лотларда (60 тоннадан кам бўлмаган ҳажм) бензиннинг савдога чиқарилиши айрим кичик харидорлар, масалан, АËҚШ ва бошқа майда субъектларнинг харид қобилиятини чеклаяпти. Бу нарх босимини келтириб чиқарди. Улгуржи харидор, хусусан, нефтебазаларда молиявий имкониятлар кенг, сақлаш инфратузилмалари мавжудлиги уларга биржа савдоларида устунлик яратиб қўйди», — дея қўшимча қилган Фарруҳ Қорабоев.

Бозорни арзон бензин билан тўйинтираётгани, интервенция усули билан кўпроқ ҳажмдаги товарни таклиф қилаётганини иддао қилаётган «Ўзбекнефтгаз» бу борада муаммоларга жавоб бермади. Масалан, коронавирус пандемияси туфайли ҳаракат чекловлари амал қилганда бозорга қанча бензин таклиф қилинган бўлса, 2021 йилда иқтисодиёт фаол тикланиши давомида ҳам ушбу ҳажмдаги бензин таклиф қилинди. Шу билан гўёки талаб кескин ошиб кетаётгани нарх ошишига сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Қолаверса, 2021 йил давомида майда лотларда умуман бензин сотуви амалга ошмаганига «Ўзбекнефтгаз» вакили «бозор иштирокчилари томонидан бунга талаб бўлмагани» важини келтирди. Ваҳоланки, биржа савдоларида нефтебазалар қамрови кенгайиб, охирги истеъмолчига ёнилғи етказиб берувчи АËҚШ улгуржи корхоналардан бензин харид қилишга мажбур бўлаётгани ҳақида йўлланган саволга жавоб берилмади.

Антимонополия қўмитаси вакили Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан нарх шаклланиши билан боғлиқ ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини билдирди. Гап шундаки, БНҚЗ бир хил сифатдаги бензинни (АИ-80) биржа савдоларида икки хил нархда таклиф этади. Уларнинг бири завод томонидан мустақил ишлаб чиқарилади ва савдога қўйилади. Иккинчиси эса «Ўзбекнефтгаз» тақдим этган хом ашёни қайта ишлаб, «тегирмон» усулида коммисион тўлов эвазига тайёр маҳсулотни хом аёш эгасига қайтариш орқали биржага чиқарилади. БНҚЗ айнан мустақил тақдим этаётган бензин учун 11 минг сўмгача ўртача нарх белгиламоқда. Бу ҳозирча на завод, на «Ўзбекнефтгаз» томонидан изоҳланмаган.

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» «тегирмон» усулида олинган бензинни энг паст нархда биржага чиқаряпти, аммо уни сотиб олиш учун бир нечта сунъий тўсиқлардан ўтиш лозим. Масалан, 1 тоннаси 4 минг сўм ҳам бўлмаган бензинни сотиб олиш учун форвард шартларда келишув тузиб, фақат йирик лотларда товарни харид қилиш керак. Буни ҳозирча «Ўзбекнефтгаз»га тегишли «Чинобод» нефтебазаси уддалаб, АËҚШ ва бошқа ўрта харидорлар эплай олмади. Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» октябрдаги нархлар ўсишидан кейин биржага етказиб берилаётган кунлик бензин ҳажмини 2,6 минг тоннагача пасайтирди. Бу ноябрь ойида нархларнинг янада шиддат билан ўсишига хизмат қилган.

Антимонополия қўмитаси вакилининг айтишича, «Ўзбекнефтгаз» компанияси биржага чиқариладиган арзон АИ-80 октанли бензиннинг кунлик ҳажмини 3 минг тоннадан туширмаслик талабини қабул қилган. Шунингдек, арзон бензинларнинг (тегирмон усулида олинган) энг камида 20 фоизи майда лотларда, яъни 1 тонна ҳажмда савдога қўйилиши таъминланади. Бундан ташқари, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган арзон бензиннинг максимал лимити белгиланди. Масалан, нефтебаза ва улгуржи харидорлар учун 120 тонна, майда харидорлар учун 10 тонна лимит белгиланди. 

Мутасаддилар 10–15 кунда бензин нархи барқарор бўлиши, тез кунларда нарх тушишидан умидвор. 

Алишер Рўзиохунов тайёрлади

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023