БМТ глобал масалада Илон Маскка мурожаат қилди

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури дунёда очарчиликка қарши курашиш режасини тақдим этиб, бу бўйича миллиардерларга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Inc.Magazine»

Режага кўра, 6,6 миллиард долларлик хайриялар 43 мамлакатдаги 42 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, буни миллиардерлар ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган. Тахминларга кўра, озиқ-овқат ва уни етказиб бериш учун 3,5 миллиард доллар, муҳтожларга нақд пул ҳамда озиқ-овқат чеклари учун 2 миллиард доллар, озиқ-овқат ва чекларни тарқатиш дастурларини ишлаб чиқиш учун 700 миллион доллар ва режани амалга оширувчи ходимларга тўлаш учун 400 миллион доллар керак бўлади.

Режа эълон қилинганидан сўнг БМТнинг Озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли Twitter’да «SpaceX» ва «Tesla» асосчиси Илон Маскка мурожаат қилган. Аввалроқ Маск БМТ очликка ечим йўлини батафсил ва тўғри тасвирлаб берса, «Tesla» акцияларини сотиб, ҳайрия пули беришини эълон қилганди.

«Очлик инқирози мисли кўрилмаган. Бунинг олдини олиш мумкин. Илон Маск, сиз аниқ режа ва ҳисобларни очишни сўраган эдингиз. Мана! Биз сиз ва ҳаётни сақлаб қолишга жиддий ёндашган ҳар бир киши билан гаплашишга тайёрмиз. Очликнинг олдини олиш учун 6,6 миллиард доллар талаб қилинади», — деган Бизли.

Аввалроқ америкалик олимлар озиқ-овқат тақчиллиги муаммосига ечим топганди. Шунингдек, БМТ Афғонистонда очлик бошланиши мумкинлигини маълум қилган.

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео