Бош прокурор кубогида МИБ гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллади
Бош прокурор кубогида Мажбурий ижро бюроси гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон прокуратураси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб, прокуратура органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича бош прокурор кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Мажбурий ижро бюроси ва Қашқадарё вилояти прокуратураси терма жамоалари иштирокидаги баҳсда МИБ ходимлари устунликка эришиб, рақиб жамоа устидан 7:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

