Германияда Ангела Меркель сабаб можаро юзага келди

Германияда аҳоли орасида Ангела Меркель сабаб можаро юзага келгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Spiegel» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, Ангела Меркель Германия канцлери лавозимини тарк этгач, унинг идорасида тўққиз киши ишлайди, молиялаштириш эса Мудофаа вазирлигидаги фойдаланилмаётган лавозимлар ҳисобидан таъминланади. Идора раҳбари ва унинг ўринбосари 10,4 минг евро маош олади. Шунингдек, бюрода иккита ёрдамчи, котиба ва ҳайдовчи ишлайди.

Газетанинг қайд этишича, аввалроқ Германия собиқ канцлери ва президенти бюросининг фаолиятини молиялаштириш танқидга сабаб бўлган. 2019 йилда Бундестаг бюджет қўмитаси бундай бюролар ходимларини давлат бюджетидан тўланадиган 5 та лавозим билан чеклаш учун овоз берган.

«Меркель хоним ўзини ҳар доим камтарин канцлер сифатида кўрсатиб келган. Шубҳасиз, бу тугаганга ўхшайди. Бўлажак бюросининг мўл-кўл жиҳозлари эса канцлер ‘соя’даги бўлимни яратмоқчи деган таассурот уйғотади. Ходимларнинг ҳаддан ташқари кўплигини тушунтириб бўлмайди», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Меркель 15 минг еврога яқин пенсия олиш учун ариза топширгани хабар қилинган. Бу миқдор 1990 йилдан бери мунтазам равишда Бундестаг депутати этиб сайлангани, Гелмут Кол ҳукуматида параллель равишда ишлагани, кейин эса қисқа муддат мухолифатдан сўнг 16 йил давомида канцлер бўлганини ҳисобга олиб белгиланган.

Аввалроқ Германия президенти Ангела Меркелдан канцлер лавозимида қолишни сўрагани ва Меркель истеъфога чиққач, қаерда яшамоқчилиги маълум қилинган.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди