Олий суд раисининг хизмат машинаси «авария»га учраган, ҳайдовчи даволанмоқда
Тошкентда Олий суд раиси Козим Комиловга тегишли «Malibu» русумли хизмат машинаси йўл транспорт ҳодисасига учради. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов бу бўйича «Bugun.uz» мухбирига маълумот берди.

Маълум қилинишича, Обидов ушбу хабарни тасдиқлаб, ҳодиса 2021 йил 22 октябрь куни содир бўлганини айтган. ЙТҲ юз берганда раис Комилов машинада бўлмаган. Автомобиль ҳайдовчиси эса ҳозирда тиббий муолажа олмоқда ва унинг соғлиғи айни пайтда яхши.
«Ҳайдовчи тиббий таътилда ва соғлиғини тиклаши билан ишга қайтиши кутилмоқда», — дейди Обидов.
Маълумот учун, Ўзбекистон бўйлаб 2021 йилнинг дастлабки 10 ойида 7681 та ЙТҲ содир бўлган ва унда 1964 киши ҳалок бўлган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ мос равишда Фарғона, Тошкент вилояти ва пойтахтда рўй берган.