Омма олдига 1 ой ичида биринчи марта чиққан Ким Чен Ин Гитлерга ўхшатилди — фото

Оммага 1 ой ичида биринчи марта кўриниш берган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «Daily Mail» нашри томонидан Гитлер ҳамда Сталинга ўхшатилди.

Фото: «EPA»

Маълум қилинишича, Ким Чен Ин омма олдига Учинчи Рейх етакчилари, хусусан, Адольф Гитлер кийган қора чарм плашда чиққан.

Фото: «Associated Press»

Нашрнинг қайд этишича, КХДР етакчиси мамлакат шимоли-шарқидаги Самжиён шаҳри яқинида қурилаётган янги объектларни кўриш учун борган. Бу сиёсатчининг 11 октябрдан бери биринчи марта омма олдида чиқиши бўлган.

Фото: «Reuters»
Фото: «Reuters»

Жараён пайтида олинган суратларда ташриф давомида Ким Чен Ин узун қора рангдаги чарм плаш кийган ҳолатда кўрсатилган. Бир пайтлар худди шундай услубдан Гитлердан ташқари Германия халқ таълими ва тарғибот вазири Йозеф Геббельс ҳам фойдаланган. Бундан ташқари, бундай плашлар совет сиёсатчилари орасида машҳур бўлган, хусусан, шунга ўхшаш моделлардан бирини СССР раҳбари Иосиф Сталин ҳам кийган.

Аввалроқ Шимолий Корея нима учун Жанубий Корея билан алоқаларни узгани маълум қилинганди. Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси армиянинг жанговар тайёргарлигини кучайтиришга чақиргани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди