Ўзбекистонда 18 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» 18 ноябрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража совуқ, кундузи 2–4 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади. Шу билан бирга, шимолда кечаси 12–15 даража совуққача, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади. Йўлларда айрим жойларда яхмалак кузатилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади. Баъзи автомобиль йўлларида яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.