Ўзбекистонда 2 та нефть база мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда «Жиззах нефть базаси» ва «Андижон нефть базаси» масъулияти чекланган жамиятлари мансабдоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, «Андижон нефть базаси» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши 3 ноябрь куни айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун Андижон вилояти судига юборилган. Шунингдек, «Жиззах нефть базаси» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши 27 сентябрь куни айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти «Бухоро нефть базаси» ҳамда «Жиззах нефть базаси» масъулияти чекланган жамиятларида молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказган.

Унда «Бухоро нефть базаси» масъулияти чекланган жамиятига қарашли 67 та фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчасида 3 миллион 181 минг 600 литр, «Жиззах нефть базаси» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги ташкилотларда эса 8 миллион 38 минг 300 литр маҳсулот камомади аниқланган. Қайд этилишича, камомаднинг бир қисми жараёнда қопланган.

Бундан ташқари, «Жиззах нефть базаси» масъулияти чекланган жамияти томонидан 788 нафар ходимга 806 миллион 915 минг 400 сўмлик компенсация тўловлари ноўрин ҳисоблангани аниқланган. Шунингдек, жамоа шартномасига зид тарзда интизомий жазо қўлланган 23 нафар ходимга 7 миллион 985 минг 200 сўм мукофот пули тўлаб берилгани қайд этилган. Шунингдек, ташкилотда меҳнат шартномаси бекор қилинган 26 нафар собиқ ходим номига 33 миллион 857 минг сўм иш ҳақи ёзилгани маълум бўлган.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари журналистга куч ишлатганди. Шунингдек, ташкилот «Jizzakh Petroleum» таъсисчилари таркибидан чиққани хабар қилинган.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди