Янгиликлар - 16:24 · 17.11.2021

Ўзбекистоннинг икки вилоятида зилзила содир бўлди

Андижон вилоятидаги туман ва шаҳарларда ҳамда Наманганнинг Норин туманида 17 ноябрь куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Фото: «bvna.com»

Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 16:17 да (Гринвич бўйича 11:17 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,1 градус шимолий кенглик; 73,03 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 километр жануби-шарқда бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хонобод туманида 3–4 балл, 32 километр;
  • Қўрғонтепа туманида 3 балл, 40 километр;
  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 53 километр;
  • Пахтаобод туманида 3 балл, 54 километр;
  • Андижон туманида 2–3 балл, 58 километр;
  • Хўжаобод туманида 2–3 балл, 64 километр;
  • Андижон шаҳрида 2–3 балл, 67 километр;
  • Избоскан туманида 2–3 балл, 68 километр;
  • Булоқбоши туманида 2–3 балл, 72 километр;
  • Учқўрғон туманида 2 балл, 77 километр;
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 80 километр;
  • Асака туманида 2 балл, 83 километр;
  • Норин туманида 2 балл, 88 километр;
  • Марҳамат туманида 2 балл, 89 километр.

Аввалроқ Андижон вилоятида 4 балли зилзила содир бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш тизими жорий этилиши айтилган.