Янгиликлар - 11:12 · 17.11.2021

«Ўзгидромет» шторм огоҳлантириш эълон қилди

«Ўзгидромет» хизмати қор кўчиш хавфидан огоҳлантириб, шторм ахборот эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 17 ноябрь соат 08:00 дан 18 ноябрь 08:00 гача Чимён тоғ зонасининг денгиз сатҳидан 2000 метр баландлигида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик кузатилишини айтиб, шошилинч ахборот эълон қилганди.