Президент кимё саноатидаги янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь, чоршанба куни кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, кимё саноатида сўнгги беш йилда умумий қиймати 2 миллиард 100 миллион долларлик 16 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, соҳага хусусий сектор кириб келиб, улар томонидан 45 миллион долларга тенг 8 та лойиҳа ишга туширилган.

Фото: Презиент матбуот хизмати

Беш йилда кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробарга, экспорт ҳажми 190 миллион доллардан 310 миллион долларга кўпайган. Корхоналарнинг умумий соф фойдаси 8 баробардан зиёд ўсиб, 2021 йил якуни билан 1 триллион сўмдан ошиши кутилмоқда.

Президентнинг 2021 йил 13 февралдаги қарорига мувофиқ, келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий ва Фарғона вилоятларида яна 4 та юқори қийматли товарлар ишлаб чиқаришга қаратилган технологик кимё кластери фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Уларда углерод, полиэфир ва ацетат толаси, поливинилацетат, калий нитрати каби 20 дан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Фото: Презиент матбуот хизмати

Йиғилишда ушбу кластерлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари бу лойиҳалар тармоқдаги улкан имкониятларга нисбатан етарли эмаслигини, инвестиция жалб этиб, маҳсулотларни кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади.

2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 12 триллион сўмга, экспортни 380 миллион долларга етказиш имкониятлари кўриб чиқилди. Соҳани рақамлаштириш, корхоналарда операцион харажатлар ва энергия сарфини қисқартириш орқали маҳсулот таннархини камайтириш вазифаси қўйилди.

Қайд этилганидек, умумий қиймати 740 миллион долларлик 4 та йирик лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланади. Шунингдек, 2022 йилда суюқ комплекс ўғитлар, карбамид формальдегид смоласи, гидроксипропил-метилцеллюлоза, кальций хлорид каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мутасаддиларга ушбу лойиҳалар ижросини доимий назоратга олиш бўйича кўрсатма берилди.

Корхоналарни трансформация қилиш, уларга замонавий технологиялар ва бошқарув тизимини жорий этиш ишларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Янги корхоналарни кадрлар билан таъминлаш ҳам муҳим масала бўлиб, шу мақсадда 2022 йилда 6 минг нафар олий ва ўрта бўғин мутахассисини тайёрлаш мўлжалланган. Тармоқдаги 6 та корхона негизида ўқув марказлари ҳамда Чирчиқ шаҳрида ишчи-мутахассислар тайёрлаш мажмуасини ишга тушириш белгиланган.

Мутахассисларни кимё саноатининг бугунги ривожи ва иш берувчининг талаблари асосида тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Йиғилишда белгиланган вазифалар бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланади.

Аввалроқ Президент Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасига оид лойиҳалар билан танишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш бўйича 2022 йилги режаларини маълум қилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда