Россияда 50 ёшли ўзбекистонлик эркак аввал ўзи билан бирга яшаган аёлга таҳдид қилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 50 ёшли ўзбекистонлик эркак аввал ўзи билан бирга яшаган аёлга таҳдид қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, «Невские новости» хабар берди.

Фото: «Известия»

Таъкидланишича, аёл 50 ёшли ўзбекистонлик эркак билан 2021 йил февраль ойида ажрашган. Бироз вақт ўтгач, Ўзбекистон фуқароси собиқ севгилиси ва у билан юрган эркакни таъқиб қила бошлаган. Бунга қўшнилар, танишлар гувоҳ бўлган.

Қайд этилишича, аёл полицияга қилган шикоятида телефонига таҳдидли хабарлар келаётганини, шахсий суратлари эса ижтимоий тармоқларга жойланаётганини айтган. Келтирилишича, ўзбекистонлик эркак бир неча марта аёлнинг ишдан келишини кутиб турган ва уни машинада бирга кетишга мажбурлаган. 

Маълум қилинишича, аёл полицияга мурожаат қилиб, уни бир неча бор ўлдириш билан қўрқитган ўзбекистонлик эркакни жиноий жавобгарликка тортишни сўраган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак маҳаллий фуқарога пичоқ билан таҳдид қилгани хабар берилганди. Шунингдек, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркакнинг Россияда қўлга олингани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео