Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Қозоғистон президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбарларининг суҳбатида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

Қайд этилишича, суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга устувор аҳамият берилган.

«Кўп қиррали Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида суҳбатдошлар 2021 йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Шу муносабат билан икки мамлакат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги музокараларни юқори сифатли мазмун билан ўтказишни таъминлаш топширилди», дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюриши айтилганди. Шунингдек, давлат раҳбарининг Бельгияга ташриф буюриши маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда