Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь, жума куни ташриф билан Россияга боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, икки мамлакат етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказади, Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, ташриф арафасида Москвада Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ва навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг қўшма тадбирлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилганди.