Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Bugun.uz» манбаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, парламентда ўтказилаётган йиғилишда Шерзод Шерматов номзоди вазирлик раҳбарлигига маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланиб-очилиши ортидан икки мансабдор ишдан олинганди. Улар орасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳам бўлган.