Тошкент кўчаларидан бирида янги йўл белгиси пайдо бўлди
Тошкент шаҳри кўчаларидан бирида яшил ва оқ рангли янги йўл белгиси пайдо бўлгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бошқарма ушбу белги ГОСТ 23457-86 талабларида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш» тўғрисидаги 370-сонли қарорида мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ Фарғонада йўл-патруль хизмати инспектори ўрнатган йўл белгисини олиб ташлаган эркакка суд ҳукми ўқилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда радарлар ноқонуний жарима ёзаётгани айтилган хабарга изоҳ берилган.