Тошкентда ёққан биринчи қор — суратларда
«Ўзгидромет» 17 ноябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилиб, республиканинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида қор ёғишини хабар қилганди. Бу эса 3–4 кунлаб қўм бўрони ичида қолган пойтахт учун айни муддао бўлди. «Bugun.uz» фотомухбири куз фаслида биринчи қор билан бурканаётган шаҳарнинг айрим кўчаларидан махсус фоторепортаж тайёрлади.






















