Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Ўзгидромет» 17 ноябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилиб, республиканинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида қор ёғишини хабар қилганди. Бу эса 3–4 кунлаб қўм бўрони ичида қолган пойтахт учун айни муддао бўлди. «Bugun.uz» фотомухбири куз фаслида биринчи қор билан бурканаётган шаҳарнинг айрим кўчаларидан махсус фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шундай об-ҳаво шароитида ҳам ўз вазифасини бажараётган обонлаштириш хизмати ходимлари. 

Фото: «Reuters» 

Тошкентда қор, Яманда эса иссиқ об-ҳаво. Суратда Санодаги сув ҳавзаларидан бирида чўмилаётган болалар. 

Фото: «Reuters» 

Индонезияда Тегал бандаргоҳида балиқчилар кемалари ёниб кетди. 

Фото: «Reuters» 

Эквадорда қуролли гуруҳлардан олинган қуроллар йўқ қилинмоқда. 

Фото: «Antara Foto» 

Индонезиянинг Жанубий Калимантан вилоятида дарё сувининг тошиб кетиши оқибатида бузилган кўприк устидан ўтаётган ўқувчи. 

Фото: «AP» 

Заҳарли кўпик билан қопланган Жамна дарёсига тушмоқчи бўлган ўғлини қайтараётган она. 

Фото: «Shutterstock» 

Хитойлик балиқчилар балиқ қуритмоқда. 

Фото: «AP» 

Вашингтонда кучли ёмғир оқибатида дарё суви тошиб, сув тошқинига сабаб бўлди. 

Фото: «AFP» 

АҚШ президенти Жо Байден Нью-Ҳампширдаги сафарини якунлаб, учиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Фото: «Anadolu Agency» 

Бангладеш пойтахти Даккада минглаб ҳиндуийлар фестиваль сабабидан ибодатхонада тўпланди.