Халқ таълими вазири лавозимига номзод маъқулланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 17 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йиғилишда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Қуйи палата ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда депутатлар халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини кўриб чиққан ва маъқуллаган.
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Аввалроқ «Bugun.uz» манбаси Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланиши кутилаётганини маълум қилганди. Кейинчалик Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда Шерматов номзоди вазирлик раҳбарлигига маъқулланган.