ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат қилди — видео
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ноқулай об-ҳаво сабабли йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат қилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мурожаат мамлакатда кузатилаётган об-ҳаво шароити билан боғлиқ бўлиб, унда йўл ҳаракати қатнашчилари амал қилиши керак бўлган муҳим қоидалар эслатилган.
Таъкидланишича, мураккаб об-ҳаво шароитида, хусусан, туман тушиши, қор ёғиши, йўллар музлама бўлиши ҳолатлари кузатилганда барча ҳаракат қатнашчилари хавфсизлик чорасини кўриб, техник носозлик, айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлар бўлган транспорт востиларидан фойдаланмаслиги керак.
Шунингдек, бундай об-ҳаво шароитида ҳайдовчилар хушёр бўлиши, пиёдалар эса белгиланмаган жойдан кесиб ўтмаслиги, шунингдек, қулоқчин ва гаджетлардан фойдаланмаслиги сўралган.
«Йўлларда тезлик меъёрига қатъий амал қилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, руль бошқарувига ўтирмаслик керак», дейилади хабарда.
Аввалроқ ЙҲХББ ҳаво кескин совиши сабабли ҳайдовчиларга мурожаат қилганди.