Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда вилоят раҳбари Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти ҳокими бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинади. Шу пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Зойир Мирзаев эса Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланади.

Шунингдек, «Bugun.uz» мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш учун Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланди. Ҳокимлик матбуот котиби мазкур хабар бўйича ҳозирча маълумот йўқлигини қайд этди.

«platforma.uz» Telegram каналига кўра, Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Даврон Ҳидоятов 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. 19 март куни Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳидоятов номзодини вилоят раҳбарлигига тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Президентнинг 18 ноябрь кунги фармони билан лавозимидан озод қилинганди. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурод Азимов тайинланган.

Кейинчалик Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам Мирзаевнинг лавозимидан озод этилганини ҳамда у бошқа бир салоҳияти катта вилоятга ҳоким этиб тайинланишини маълум қилган.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023