Мажбурий ижро бюроси томонидан Жиззахда тадбиркор фойдасига 252 миллион қарз ундириб берилди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

 Таъкидланишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 июлдаги 4-1304-2102/846-сонли ижро варақасига асосан қарздор «Aрнасой пахта ғалла кластери» жамиятидан ундирувчи «Ўзагролизинг» AЖ фойдасига жами 311 760 732 сўм қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ишлари бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган.

Қарздор томонидан ижро хужжатида кўрсатилган қарздорлик сўммаси ўз вақтида тўланмагани сабабли бошқарманинг алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иснпектори томонидан олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи фойдасига қисман — 252 миллион ундириш таъминланган.

Аввалроқ Тошкентда хусусий корхонадан фуқаро фойдасига 3 миллиард сўмга яқин пул ундириб берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Андижонда ишдан ноҳақ бўшатилган ходим ўз ишига тикланиб, ойликлари тўлаб берилган.