Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, мазкур миқдор 2021 йилнинг январь–октябрь ойларидаги кўрсаткични билдиради. Ҳамда унда экспортнинг улуши 12,4 миллиард долларга тенг, жумладан, маҳсулотлар бўйича 10,3 миллиард ва хизматлар кесимида 2,1 миллиард доллар. 

Таъкидланишича, ташқи савдо айланмасининг қолган миқдори қуйидагиларга тўғри келади:

  • импорт — 20,2 миллиард доллар: маҳсулотлар 18,8 миллиард доллар ва хизматлар 1,4 миллиард доллар.
  • сальдо — 7,8 миллиард доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ой давомида қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркиянинг январь–сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми очиқланганди.