Россиянинг яна бир шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилади
Россиянинг Волгоград шаҳридан Фарғона шаҳрига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, парвозларнинг декабрь ойида бошланиши ҳақида Волгоград халқаро аэропортининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси Анастасия Голодова очиқлаган.
«‘S7 Airlinesʼ авиакомпанияси 2021 йил 7 декабрдан Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига парвозлар дастурини амалга оширади», — дея маълум қилган у. Қайд этилишича, самолётлар Волгоград аэропортидан Фарғона шаҳрига ҳафтада бир марта — сешанба куни парвоз қилади.
Аввалроқ Россиянинг икки шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Кувайтдаги авиакомпания Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириши ҳақида хабар берилган.