Тошкент вилоятида ковидга қарши эмланмаган 7 мингга яқин фуқарога чора кўрилди

Тошкент вилоятида ковидга қарши вакцина олмаган фуқароларга қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмагани учун қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятда 1863 та текшириш тадбири ташкил этилган. Жараён давомида эса 6526 нафар фуқаро вакцина олмагани аниқланган.

Қайд этилишича, вакцина олмаганлардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар бўлган.

«Бу каби фуқароларга, албатта, қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмагани учун қонуний чора кўрилди. Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятида 3608 тани ташкил этади. Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилган, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилган бўлса, 5 таси фаолияти тўхтатилган объектлардир», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил охирига қадар қанча аҳоли вакцина билан эмланиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штами энг хавфли экани айтилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди