Тошкент шаҳридаги медиа ҳоллда 18 ноябрь, пайшанба куни Ўзбекистон–Россия иккинчи медиафоруми бўлиб ўтди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» фотомухбири форумдан фоторепортаж тайёрлади.

 Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, медиафорумнинг очилишида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асад Ходжаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдуҳолиқов нутқ сўзлаган.

Фото: «Bugun.uz»
 Фото: «Bugun.uz»
 Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Бэлла Черкесова, Бутунроссия давлат телерадиокомпаниясининг Халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоров, «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв, «ТАСС» ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусман икки томонлама ҳамкорлик юзасидан ўз фикрларини билдирган.

 Фото: «Bugun.uz»
 Фото: «Bugun.uz»
 Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Бундан ташқари, тадбирда сўзга чиққанлар икки мамлакатнинг ахборот соҳасидаги алоқаларни кучайтириш, контент алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини таъкидлаган. Медиафорум ўз ишини сессияларда давом эттирган.

 Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда Туркий кенгаш медиа форуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, унда Эрдўғон ҳимояланмаган ижтимоий тармоқларни рақамли фашизм деб атаганди.