Тошкентда Ўзбекистон–Россия ўртасидаги туризм бўйича форум ўтказилди

Ўзбекистон–Россия минтақалараро ҳамкорликнинг иккинчи форуми доирасида видеоконференцалоқа форматида сайёҳлик форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосарлари, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг туризм, спорт ва маданият масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон туризм ассоциациялари мутасадди раҳбарлари ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этган.

Россия делегацияси таркибида Туризм бўйича федерал агентлик ва Россия Туроператорлари ассоциацияси раҳбарияти, Челябинск вилояти ва Қрим Республикаси вазирлари, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари мэрияси вакиллари, шунингдек, сайёҳлик уюшмалари, альянслари ва сайёҳлик компаниялари ташриф буюрган.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон томони мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ва республика туризм индустриясини ривожлантириш, пандемия даврида хусусий секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, хорижий меҳмонларни қабул қилишда яратилган шарт-шароитлар, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш каби мавзуларда тақдимот ва маълумотлар тақдим этди. Шунингдек, иштирокчилар мамлакатнинг сайёҳлик марказлари ва қадимий шаҳарлари билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов таъкидлаганидек, Россия Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган ҳамда Россия фуқаролари республикага сайёҳ сифатида жуда фаол ташриф буюрмоқда. Россиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими йил сайин ортиб бораётгани, 2019 йилги пандемиядан олдинги даврда ҳам бу кўрсаткич 455 470 нафарга етгани қайд этилди.

«Бугунги кунда мамлакатда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва буни Россияда оммалаштириш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда. Мисол тариқасида, жорий йилда вазирлик вакиллари ва республика туроператорларидан иборат делегация Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Махачқалъа ва Грозний шаҳарларида ‘Путешествуй в Узбекистан’ номли промо-тадбирини ўтказди. Ўзбекистонда НТВ телеканалининг ‘Поедем поедим’, ‘Моя планета’ телеканалининг ‘Удиви меня’ ва бошқа кўрсатувларини суратга олиш ишлари олиб борилди, шунингдек, бир гуруҳ нуфузли тревел-блогерлар мамлакатнинг сайёҳлик марказларига ташриф буюрди.

Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР) билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг Россия сайёҳлик бозоридаги тарғиботи давом эттирилмоқда. АТОР билан ҳамкорлик доирасида Туризм ва спорт вазирлиги ассоциациянинг тўғридан-тўғри ҳамкори бўлиб, Россиянинг сайёҳлик компаниялари учун махсус лендинг, таълим ва сертификация тизимини яратиш йўли билан Ўзбекистон академияси ташкил этилган», — деди туризм ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари Ботир Шаҳриёров ва Ботир Нуруллаевлар томонидан Бухоро вилояти мисолида зиёрат туризми салоҳияти ва Самарқанд вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида тақдимот ўтказилди. Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исроилова Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.
Россия томони ўзбекистонлик ҳамкасбларини Россияда туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари, пандемия даврида туризм индустриясини тубдан ўзгартириш, ҳудудларда саноат, дам олиш ва тиббиёт туризмини ривожлантириш борасидаги ишлар билан таништирди.

Россия делегацияси вакиллари Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигига Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги туризм соҳасига оид муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, Россия ОАВсининг Ўзбекистонга саёҳати ва суратга олиш ишлари давомида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳамда Россиянинг кенг оммалашишига, ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва анъаналарини чуқурроқ очиб беришга хизмат қилади. Тадбирда Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасида ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга экани, томонлар янада фаол ва кенг кўламда ҳамкорлик қилиши зарурлиги таъкидланди.
 
Форум якунлари бўйича томонлар туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтириш, ҳаво қатновини қайта тиклаш ва кенгайтириш, Ўзбекистон сайёҳлик маъмуриятлари ва туризм соҳаси вакиллари ўртасида мунтазам мулоқот ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда Россия, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон ва Россия туризм бизнесини янада фаолроқ қўллаб-қувватлашга келишиб олди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023