Янгиликлар - 17:28 · 18.11.2021

Хитой Ҳиндистон билан чегарада вертолёт базалари қўрмоқда — фото

Хитой Ҳиндистон билан чегарада ҳарбий базалар ва вертодромлар қурмоқда. Бу ҳақда «The Drive» хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

Маълум қилинишича, янги базалар Тибет платосида қурилмоқда ва у томонлар ўртасида можаро юзага келганда қўшинларни сафарбар қилиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатишга имкон беради. Сунъий йўлдош тасвирларида бир нечта вертодром қурилаётганини кўриш мумкин.

Таъкидланишича, бундай инфратузилманинг қурилиши Хитойнинг чекка ҳудудларга қўшинларни тезкорлик билан етказишини билдиради. Платонинг шимолий чеккаси, яъни Голмудда янги қурилаётган йирик вертодром кўринади. Тасвирларда 63 та алоҳида ангар, шунингдек, казарма ва ёрдамчи бино ҳам акс этган. Сунъий йўлдош тасвирлари майдон қурилиши 2020 йил бошида бошлангани ва деярли тугалланмаганини билдирмоқда.

Шунингдек, вертодром яқинида Хитойнинг Тибет автоном районини Хининг ва Корла билан боғлайдиган йирик темир йўл туташуви жойлашган бўлиб, у Хитой халқ-озодлик армиясининг турли ҳарбий контингентлари учун база сифатида танилган. Бомбардимончилар, қирувчи, эрта огоҳлантирувчи самолётлар ва транспорт самолётлари мунтазам равишда аэродромга учиб келади. Тибетга борадиган йўлда яна бир нечта ҳарбий базалар мавжуд, аммо ҳажми 18 ангарга кичикроқ. Ҳозирда у ерда ҳарбийларга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳаво логистика тармоғи пайдо бўлмоқда. Ҳиндистон ва Хитой мунтазам тўқнашадиган ҳудудлар, яъни Доклам ва Аксай Чин яқинида кичикроқ вертодром қурилиши давом этмоқда.

Фото: Planet Labs Inc.
Фото: Planet Labs Inc.
Фото: Planet Labs Inc.
Фото: Planet Labs Inc.

Аввалроқ Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги уруш эҳтимоли баҳоланганди. Шунингдек, Ҳиндистон ва АҚШ Хитой чегараси яқинида қўшма машғулот бошлаганди.