Зойир Мирзаев расман лавозимидан озод этилди
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев расман лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентининг тегишли фармони билан Зойир Тоирович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Мурод Бердиалиевич Азимов эса Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов 8 ноябрь куни Президент фармони билан лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Bugun.uz» манбаси унинг ўрнига Нормат Турсунов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини маълум қилган. Кейинчалик ушбу маълумот тасдиқланиб, Нормат Турсунов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.