Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «Getty Images» 

Болгариянинг Варна шаҳри кўчаларидаги дайди мушук бўялган бино ёнида ухлаб қолгани сабабли феруза-яшил тусга кириб қолди. 

Фото: «EPA» 

Оқ уй ижтимоий чиқимлар ҳақидаги қонунни қабул қилди. 

Фото: «TASS» 

Германияда тоғ чанғи курорти мавсумига старт берилди. 

Фото: «EPA» 

Сиднейда рассом Анри Матис асарлари кўргазмаси иш бошлашига тайёргарлик кўрилмоқда. 

Фото: «AP» 

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 

Фото: «Getty Images» 

АҚШ президенти Жо Байден Шукроналик куни муносабати билан икки нафар курка эҳсон қилди. Бу одат АҚШда 1940 йиллардан буён давом этиб келмоқда. 1989 йилдан эса ҳар йили мунтазам равишда амал қилади. 

Фото: «Getty Images» 

АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида сўнгги 500 йилдаги энг узоқ вақт давом этган ой тутилиши ҳодисаси кузатилди. 

Фото: «EPA» 

Гонконгда терроризмга қарши кураш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди. 

Фото: «PA»

Лондондаги Agnev’s галереясида рассом Альбрехт Дюрерга тегишли аввал номаълум бўлган «Чақалоқ кўтарган Мадонна» картинаси намойиш этилди. Асар 5 йил олдин АҚШда кўчирма сифатида 30 долларга сотиб юборилган эди. 

Фото: «TASS»

Россиянинг Краснодар шаҳрида ногирон пенционер кўп қаватли уйга кўтарилиш учун қурилма ўйлаб топди.