Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Matiz» «Damas» билан тўқнашди

Наманган вилояти Чуст туманида 15 ноябрь куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Matiz» автомашинаси «Damas» билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳодиса соат тахминан 15:50 да Чуст–Каркидон йўлида содир бўлган. Чуст туманида яшовчи 38 ёшли фуқаро «Matiz» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, шу туманда яшовчи 33 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина билан тўқнашган.

Қайд этилишича, воқеа оқибатида «Matiz» русумли автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. «Damas» русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда «Lacetti» симёғочга урилиб, ёниб кетганди. Шунингдек, Қашқадарёда ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб «Lacetti» бетон тўсиққа урилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023